27446

Эрдўғонни қучоқлашга уринган эркак қўриқчилар томонидан қўлга олинди

Дунё 25 декабрь 23:55 560

Туркияда Эрдўғонни қучоқлашга уринган эркакни қўриқчилар тўхтатиб, қўлини қайириб олиб кетишди, деб хабар қилди РИА Новости.

Хабарда айтилишича, эркак қўриқчилар орасидан ўтиб, мамлакат президенти Тойиб Эрдўғонни қучоқлашга ҳаракат қилган. Ҳодиса видеоси Sputnik Türkiye томонидан эълон қилинган.

Эрдўғонни қучоқлаб, унинг қулоғига ниманидир шипшишга чоғланган эркакни қўриқчилар шу заҳотиёқ олиб кетишган.

Эркак Хавфсизлик бошқармасига олиб борилган ва сўроқ қилинган. Унинг исми Хусайн Демиржон эканлиги ва у Эрдўғонга ҳаяжонланиб кетгани туфайли отилгани маълум бўлган.

Изоҳ билдириш