27376

74 ёшли аёл ошқозонидан 150 дона метал предметлар топилди (фото)

Дунё 25 декабрь 14:23 693

Бурятия республикасида жарроғлар 74 ёшли аёл ошқозонида 150 дона метал предметлар борлигини аниқлашди ва уларни олиб ташлашди. Бу хақида Семашко номли республика клиник шифохонасининг расмий сайтида хабар берилмоқда.

Хабарга кўра ушбу холат гастроскопия амалиёти давомида аниқланган. Шифокорлар эндоскоп ёрдамида 4 дона михни аёл ошқозонидан чиқариб олишга эришишган. Кейинчалик эса иш жуда хам жиддий тус олгандиги туфайли жаррохларга топширилган. Жаррохлар эса умумий хисобдан аёл ошқозонидан 150 дона метал предметларни чиқариб олишган. Ушбу метал предметлар қандай қилиб 74 ёшли аёл ошқозонига тушиб қолганлиги хақида маълумот берилмаган.

Изоҳ билдириш