27252

Ўзбекистон президенти 26 декабрь куни МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этади

Дунё 22 декабрь 20:22 786

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йил 26 декабрь куни Москвада бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Халқ сўзи online хабар берди.

«МДҲ аъзо мамлакатлари раҳбарларининг Янги йил арафасидаги навбатдаги учрашуви ортда қолаётган йил якунларини сарҳисоб қилиш ва бирлашма доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мақсад ва вазифаларни белгилаб олиш имконини бериши баробарида минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама этиш учун яхши имконият яратади», дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш