26983

Истанбул Янги йил байрамини бекор қилди

Дунё 20 декабрь 23:40 1 237

Истанбулдаги Бойўғли маъмурияти Тақсим марказий майдони ва Истиқлол сайёҳлик кўчасида Янги йил тантаналарини нишонламаслик тўғрисида қарор қабул қилди. Бу чоралар террорчилик хавфи туфайли қабул қилинди, деб хабар қилди РИА Новости.

Бу ҳақида чоршанба куни Бойўғли маъмуриятининг хавфсизлик бошқармаси раҳбари Исмоил Қилич маълум қилган.

«Янги йил оқшоми куни хавфсизлик чоралари ўтган йилгиларга нисбатан икки баробар — энг олий даражагача кучайтирилади. Фуқаролар ўзларини хавфсизликда ҳис этишлари учун ҳеч қандай жамоатчилик тантаналарига йўл қўйилмайди. Одамларнинг тўпланишига йўл қўйилмайди.

Истиқлол кўчаси ва Тақсим майдонида, шунингдек шаҳарнинг бошқа марказий туманларида шундай чоралар кўрилади», — деб иқтибос келтирган Қилич сўзларидан DHA агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 1 январга ўтар кечаси Истанбулда Reina тунги клубига қуролли ҳужум уюштирилган эди.

Изоҳ билдириш