26896

МХХ раиси Рустам Иноятов Путин билан учрашувда иштирок этди (видео)

Дунё 20 декабрь 10:30 2 744
Фото: Архив

Россия президенти Владимир Путин 19 декабрь, сешанба куни МДҲга аъзо давлатларнинг хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари бошлиқлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов ҳам иштирок этди.

Путин сўзи аввалида МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 43-йиғилиши қатнашчиларини қизғин қутлади.

«Дунёда вазият жудаям кескинлашиб кетди ва Россия Қуролли кучларининг самарали ҳаракатидан сўнг террорчилар қаерга қочишлари ва қайтишлари бизни бефарқ қўймайди. Бу оқим қайси томонга йўналаётганлиги ва унинг давлатларимиз ва халқларимиз учун қанчалик таҳдид солишини тушунамиз. Шу сабабли ҳам ўзаро ҳамкорлигимиз муҳим ўрин тутади», деди Путин.

Путин шунингдек, ўта хавфли жиноятчилар рўйхатини тузиш, уюшган жиноятчилик, ноқонуний миграция ва бошқа муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди.

Изоҳ билдириш