26450

Песков: Путинга рақобатчи бўладиган одам ҳали пишиб етилгани йўқ

Дунё 14 декабрь 11:49 522

«Россия 24» телеканали эфирида сўзга чиққан Песков Кремлдагилар Россия президентлигига ўз номзодини қўйишга қарор қилганлар орасида кўплаб муносиб кишиларни кўраётганини айтди, деб ёзади «РБК». «Аммо биз рақобатчиларни кўрмаяпмиз», — деди президент матбуот котиби. 

«Ҳар ҳолда, менинг фикримча, Путинга рақобатчи бўладиган одам ҳали пишиб етилгани йўқ, бунга яқин ҳам келгани йўқ», — деди Песков.

Шу билан бирга, у Путиннинг сайловолди штабига ким раҳбарлик қилишини айта олмади. «Путин ҳозирча номзодга айлангани йўқ, аммо бўлғуси номзод сифатида штабга ким раҳбарлик қилиши ҳақидаги қарорини айтгани йўқ», — деди у.

Изоҳ билдириш