26427

Хушнуднудбек Худойбердиев: Янги йилда 5 кун дам олиш куни бўлиши мумкин

Дунё 14 декабрь 8:57 3 118

Ўзбекистонлик блогер Хушнуднудбек Худойбердиев хабар беришига кўра, келаси йилда Ўзбекистонда бир неча бор узулуксиз байрам кунлари расман тасдиқланиши мумкин.

Фармонга кўра, Янги йил байрами арафасида 5 кун узулуксиз дам олиш куни бўлиши мумкин:

30-31 декабр — шанба-якшанба;
1-январ — Янги йил байрами;
2-январ — қўшимча дам олиш куни;
3-январ — шанбадан кўчирилган дам олиш куни;

Яъни 2-январ куни дам олиш куни деб эълон қилинади, 6-январдаги дам олиш куни эса 3-январга кўчирилади. Ўз навбатида 6-январ, шанба куни иш куни деб эълон қилинади.

Ушбу тартиб ҳафтасига расман 5 кун ишлайдиган ходимлар учун тааллуқли бўлади. Шанба куни расман ишлайдиган ходимлар учун эса 3 кун кетма-кет, яъни 31-декабр ва 1-2-январ кунлари дам олиш бўлади.

Ундан ташқари, келаси йил давомида яна бир неча бор кетма-кет дам олиш кунлари белгилаш режалаштирилмоқда. Хусусан:

8-март арафасида 4 кун;
9-май арафасида 5 кун;
1-сентябр арафасида 4 кун дам олиш куни бўлиши мумкин.
Қурбон ва Рамазон Ҳайити байрамларининг куни белгиланишига қараб худди шу каби кетма-кет дам олиш кунлари эълон қилиниши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ушбу маълумотлар ҳозирча расман тасдиқланмаган. Юқорида келтирилган дам олиш кунлари ҳақидаги фармон айни дамда президент томонидан имзоланиши кутилмоқда.

Изоҳ билдириш