26205

Нью-Йоркда портлаш содир этган шахс ўз харакатларини «Ватан учун қасос» деб атади

Дунё 12 декабрь 9:02 1 054
Фото: ТАСС

11 декабр куни Нью-Йоркда портлаш содир этган шахс ушбу харакатни қасос олиш истагида амалга оширганлигини маълум қилди.  Бу хақида New York Post газетаси маълум қилмоқда.

New York Post газетаси асл келиб чиқиши Бангладешлик бўлган Акайед Улланинг «Улар мени юртимда шу ишларни амалга оширишди, мен эса уларга шу ерда зарар келтиришни истадим» деган сўзларини келтириб ўтган. Айбланувчи бу сўзлари билан айнан нимани назарда тутаётганлигига мақолада ойдинлик киритилмаган.

Маълумотларга кўра Акайед Улла 27 ёшда, Нью-Йоркда таксист бўлиб ишлаган ва шу шахарнинг Бруклин районида яшаган.

Изоҳ билдириш