26167

Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистонга ташриф буюриш санаси маълум бўлди

Дунё 11 декабрь 13:32 616

Қирғизистон Республикаси президенти матбуот хизмати хабар беришича, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков бугун, 11 декабрь куни мамлакат ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаевни қабул қилди. Ташқи ишлар вазири давлат раҳбарига президент Сооронбай Жээнбековнинг Ўзбекистонга расмий ташрифига тайёргарлик жараёни ҳақида маълумот берди. Қайд этилишича, ташриф жорий йилнинг 13-14 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 7 декабрь куни Шавкат Мирзиёев давлат мукофотларини тантанали топширишга бағишланган йиғилиш вақтида Ўзбекистонга қўшни давлат раҳбари келиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди. 

Изоҳ билдириш