Москва вилояти суди Ўзбекистон ва Тожикистон фуқороси бўлган 8 нафар шахсни гиёҳванд моддалар сотишда айбдор деб топди ва улардан 85 кг героин моддаси мусодара қилинди, деб хабар берди Россия бош прокуратураси.
«Бу шахслар алоҳида жиноят иши очилган шериклари билан биргаликда Москва вилоятида героин сотиш мақсадида жиноий гуруҳ тузган. Гуруҳ фаолиятига 2014 йилда чек қўйилган. Улардан 85 килограмм героин мусодара қилинган», — дейилади хабарда.
Прокуратуранинг билдиришича, гиёҳванд модда махсус яширин жойларга қўйиш орқали сотилган, доимий мижозларга эса турли кўринишда чегирмалар берилган.
Суд уларни Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбдор деб топди ва иштироки даражасига қараб 7 йилдан 18 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилган.