25977

Жанубий Корея Ким Чен Инни йўқ қилишга 24 миллион доллар ажратади

Дунё 7 декабрь 14:43 1 092

Жанубий Корея КХДР етакчиси Ким Чен Инни йўқ қилиш учун махсус отряд тузади. Бу ҳақида Лента.ру нашри хабар берди.  Жанубий Корея раҳбарияти 2018 йилги мамлакат мудофаа бюджетига Ким Чен Инни ўлдириш харажатларини ҳам расман киритди. 340 миллион вон (310 минг доллар) мақсади Шимолий Корея раҳбариятини йўқ қилишдан иборат бўлган минг кишилик отрядни машқ қилдириш ва қурол-аслаҳа билан таъминлашга йўналтирилади.

Бундай отряд Американинг 2011 йилда халқаро террорчи Усама бин Лодинни йўқ қилган SEAL Team Six отряди дастури бўйича шуғулланади. Махсус топшириқли жангчилар ўзини-ўзи йўқ қиладиган дронлар, разведка дронлари ва станокли гранатомётлар билан таъминланади. Шунингдек, Ch-47 Chinook русумли Америка транспорт вертолёти Шимолий Корея ҳудудига сездирмасдан кириши учун модернизация қилинади ва такомиллаштирилади.

Жанубий Корея мансабдорлари бора-бора отряд учун харажатларни кўпайтириб, унга 26 миллиард вон (24 миллион доллар) сарфламоқчи.

Изоҳ билдириш