25776

Тереза Мэйга суиқасд қилмоқчи бўлишди

Дунё 6 декабрь 10:07 387

Буюк Британия махсус хизматлари ҳукумат Бош вазири Тереза Мэйга тайёрланаётган суиқасднинг олдини олишди, деб хабар тарқатмоқда Британиянинг “Independent” нашри.

Лондон ва Бирменгемда ўтган ҳафтада ўтказилган рейдлар давомида Мэйга суиқасд тайёрлашда гумон қилиниб, 2 киши қўлга олинди. Уларга терроризмда айблов эълон қилинди.

Қўлга олинганлардан портлатилиши керак бўлган, оддий сумка кўринишида тайёрланган портловчи модда ҳамда пичоқлар далилий ашё сифатида олинган. Лондон полицияси шаҳарнинг шимолида яшайдиган, 20 ёшли Закариё Раҳмон ҳамда Бирменгем шаҳрида истиқомат қиладиган, 21 ёшли Муҳаммад Ақиб Имронни бу суиқасдни тайёрлашга уринишда гумонламоқда.

Изоҳ билдириш