Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига ташрифи доирасида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» делегацияси «Инчхон» аэропорти раҳбари Чуанг Ил-Ёнг билан учрашув ўтказди.

Учрашув чоғида «Тошкент-2» терминали фаолиятининг самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Музокаралар натижасида англашув меморандуми имзоланди. Унга кўра, Жанубий Корея компанияси Тошкент аэропорти ишини яхшилаш бўйича тавсиялар тайёрлашга икки мутахассисини тақдим этади.