25053

Россия АҚШнинг айғоқчи-самолётини Қора денгиз устида қўлга олди

Дунё 28 ноябрь 16:24 988

Россия АҚШнинг айғоқчи-самолётини Қора денгиз устида қўлга олди. Бу хақида Россиянинг жанубий харбий округи матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра 25 ноябр куни махаллий вақт бўйича 13: 00 ларда катта тезлик билан Россия федерация чегарасига яқинлашаётган нишон аниқланган. Нишонни қўлга олиш мақсадида хавога Су-30 қирувчи самолёти учирилган.

Нишонга яқинлашган Су-30 уни АҚШнинг Р-8А Poseidon самолёт-айғоқчиси сифатида идентификация қилган. Су-30 томонидан қўлга олинган Р-8А Poseidon шу захотиёқ ўзининг цўналишини Россия Федерация хаво худудидан ташқарига бурган. Шундан сўнг Су-30 базага қайтган. АҚШ ушбу холат юзасидан тўлиқ маълумот бергани йўқ.

Изоҳ билдириш