24732

Жээнбеков: Мен президент сифатида ҳокимиятнинг барча бўғинлари олдига кескин талаблар қўяман

Дунё 24 ноябрь 15:47 558

Қирғизистоннинг янги президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакат манфаатларини биринчи ўринга қўйишга ваъда берди. У бу ҳақда инаугурация давомида қасамёд келтирганидан сўнг сўзлаган нутқида айтиб ўтган. Бундан ташқари инаугурация маросимида президент Сооронбай Жээнбеков коррупцияга қарши аёвсиз курашишини хам таъкидлаб ўтган. У ҳокимият фаолияти шаффоф бўлмагунча мамлакат ривожлана олмаслигини айтди.

«Ота боболаримиз айтишган: «Агар бир кишига раҳбарлик қилсанг ҳам сенда минг кишининг ҳалоллиги ва виждонлилиги бўлсин. Раҳбар бўлишга интилган ҳар бир инсон биринчи навбатда ўзи ҳалол ва пок бўлсин», — деди президент.

Жээнбеков демократия — бу нафақат эркинлик, балки масъулият ҳам эканлигини эслатиб ўтди.

«Мен президент сифатида ҳокимиятнинг барча бўғинлари олдига кескин талаблар қўяман. Фаолиятимнинг энг устувор йўналиши коррупцияга қарши кураш бўлади. Асосийси, бизда дахлсизлар йўқ ва бўлмайди ҳам», — деди Жээнбеков.

У ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва органларидаги коррупцияни таг-томири билан қуритиш зарурлигини, уларнинг вазифаси бизнес ва фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш бўлиши шартлигини қўшимча қилди.

Изоҳ билдириш