24722

Интерпол қидирувда бўлган самарқандлик аёлни Таиландда қўлга олди

Дунё 24 ноябрь 15:09 1 014

Қидирувда бўлган 49 ёшли аёл Ички ишлар вазирлиги тезкор ходимлари томонидан Таиландда қўлга олиниб, жавобгарликни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ хабар берди.

ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармасидан олинган маълумотга кўра, ички ишлар органлари томонидан қидирувда бўлган, Ўзбекистондан аёлларни Таиланд давлатига олиб бориб, у ерда фоҳишалик қилиш билан шуғуллантирган, улардан шаҳвоний мақсадларда фойдаланган уюшган гуруҳ етакчиси Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида яшаган М.Б. исмли аёл вазирликнинг бош бошқарма ва “Интерпол” Миллий марказий бюроси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда Таиландда қўлга олинган.

Изоҳ билдириш