Қирғизистоннинг янги президенти Сооронбай Жээнбеков ўзидан аввалги президент — Алмазбек Атамбоевга «Ак-Шумкар» («Оқ шунқор», Республика қаҳрамони) унвонини бермоқчи, бу ҳақида Жээнбеков 24 ноябрь, жума куни Бишкекда бўлиб ўтган инаугурация маросими чоғида таъкидлаб ўтди, деб ёзади «ТАСС».

«Бу менинг давлат раҳбари лавозимидаги биринчи буйруғим бўлади», — деди Жээнбеков.