24672

Афғонистонда портлаш содир этилди. Ўн киши ҳалок бўлди

Дунё 24 ноябрь 9:26 354

Афғонистоннинг Жалолобод шаҳри майдонларидан бирида пайшанба куни содир этилган портлаш оқибатида камида ўн киши ҳалок бўлди, 20 киши турли тан жароҳатлари олди. Бу ҳақида ria.ru хабар берди.

Айтилишича, ҳудкуш одам ишдан олиб ташланган полициячи шарафига уюштирилган чиқиш пайтида ӱзини портлатиб юборган. Полициячининг ӱзини эса ноқонуний ерларга эгалик қилганликда айблашган эди. Воқеадан у жабр кӱрмади.

Баъзи ОАВда қайд этилишича, ҳужум кӱчада чиқиш қилган одамларга қаратилган бӱлиши мумкин. Хориж ОАВ хабар беришича, ИШИД террорчилик гуруҳи портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.

Изоҳ билдириш