24515

Жириновский Россия президентлигига даъво қилмоқда

Дунё 22 ноябрь 17:03 696

Россия Давлат Думаси депутати, мамлакат либерал-демократлар партияси аъзоси Алексей Диденконинг айтишича, Жириновскийнинг номзоди партия тарафидан илгари сурилди.

— Владимир Жириновский,  — Тажрибали сиёсатчи. У президент сифатида бемалол мамлакатни бошқара олади. Биз бу билан фахрланамиз,— деди Диденко.

Давлат Думаси вице-спикери Игорь Лебедев шу нарсани алоҳида таъкидладики, Жириновский номзоди президентлик сайловларига қўйилган бўлса-да, партиянинг шу йил декабр ойида ўтадиган съезди албатта ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Россияда навбатдаги президентлик сайловлари 2018 йил март ойида бўлиб ўтади. Сайлов компанияси эса 2017 йил декабр ойида бошланади.

Изоҳ билдириш