24152

Алишер Усмонов яна бир футбол клубни сотиб олиши мумкин

Дунё 20 ноябрь 10:49 975

Россиялик бизнесмен,  Лондоннинг “Арсенал” клубининг акционери Бельгиянинг “Андерлдехт” футбол клубини сотиб олиши мумкин.

«Андерлдехт»ни сотиб олиш учун  Усмоновдан ташқари Пол Гейзенс ва Воутер Вандерхауте биргаликда ҳаракат қилишмоқда.

Футбол клуби айни дамда Роджер Ванден Стокка тегишли хисобланади.

«Андерлехт» ўз тарихида Бельгия чемпионатида 34 маротаба, мамлакат кубогида 9 маротаба, Бельгия суперкубогида 13 маротаба чемпион бўлган. Ундан ташқари икки маротаба Кубоклар эгалари кубоги ҳамда УЕФА суперкубоги, бор маротаба УЕФА кубоги соҳиби бўлган.

Тарқалган маълумотларга кўра, клубга янги мулкдор эга бўлсада, унинг бошқаруви бугунги кундаги раҳбарият остида қолади.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов Лондоннинг “Арсенал” клубининг 30 фоиз акциялари эгасидир.

Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати хабарига кўра, бизнесмен бу борада ҳали  якуний қарор қабул қилмаган.

“Жаноб Усмонов доимий равишда турли таклифлар олиб туради. «Андерлехт» футбол клубини сотиб олиш ҳақидаги таклиф ҳам шулар жумласидан, лекин ҳозирча ҳеч қандай қарор қабул қилингани йўқ. Алишер Усмонов “Арсенал” клубининг доимий ва софдил мухлиси ҳамда клуб акциядоридир”, — дейилган хабарда.

Изоҳ билдириш