24135

Рамзон Қодиров Шавкат Мирзиёевнинг куёвига: Менинг уйим эшиклари сен учун доим очиқ!

Дунё 20 ноябрь 9:40 2 012

Ёдингизда бўлса, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров октябрь ойининг ўрталарида расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган эди. Ушбу ташрифдан бироз муддат ўтгач Рамзон Қодиров ўзининг Instagram саҳифасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг куёви билан бирга акс этган суратини жойлаб, у ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Ўзининг постида у давлат раҳбари атрофида йиғилган жамоа ҳақида бир қатор илиқ гапларни баён этган ҳамда жамоада Ойбек Турсуновдек ёш фидойи йигитлар борлиги ҳақида сўз юритади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз жамоасига ажойиб ҳамфикрларини тўплаганига ишончим комил, – деб айтган Рамзан Қадиров.

Қодировнинг Инстаграм саҳифасида баён этилган матнда Ойбек Турсунов билан танишгани ҳақида эсларкан, Ойбекни билимли, тартибли, хушмуомала ва камтарин йигит деб эътироф этади. Шунингдек Қодиров – Ойбекнинг менга давлат миқёсида фикрлаши, Ўзбекистон келажагига қатъий ишончи ёқди деб таъкидлаган.

Қадрли БИРОДАР, менинг уйим эшиклари сен учун доим очиқ! Албатта, биз бу ерда Самарқанд ва Бухородагидек мазали палов тайёрлай олмасмиз, лекин Ўзбекистонда йўқ чечен таомлари билан меҳмон қиламиз! Шу билан бирга, айтмоқчи бўлганим – Чеченистонда ҳам сенинг қўрғонинг бор!», – деб ёзади Чеченистон рахбари ўзининг Instagram сахифасида.

Изоҳ билдириш