24125

Владивостокда “қор апокалипсиси” юз берди (видео)

Дунё 20 ноябрь 8:46 1 183

Россиянинг Владивосток шаҳрида 17 ноябрь куни кутилмаганда кучли қор ёғишни бошлади. Қор шиддатли ёғдики бир соат ичида шаҳар кўчалари ўртача 15 см қалинликдаги қор билан қопланди.

Владивосток шаҳри жойлашган ер жуда баланд ва пастликларга бой. Кутилмаганда ёққан қорга шаҳар коммунал хизмати ҳеч қандай чора кўра олмагани туфайли аксарият кўчалар ўтиб бўлмас яхмалакка айланиб қолди.

Шу билан бир вақтда кўпчиллик автомобил эгалари ҳам қишги мавсумга таёр эмасликлари ҳам маълум бўлди. Шаҳарнинг кўплаб кўчаларида, айниқса тепаликларга чиқиш ёки тушиш жойларидан автомобиллар ўта олмай қолишди.

Ўта олмагани ҳам майли эдику-я, лекин аксарият автомобиллар тепаликнинг ярмигача кўтарилиб, кейин эса бошқарувсиз равишда пастга сирғаниб туша бошлади. Қуйидаги видеолавҳада Владивостокнинг турли қисмларида суратга олинган ЙТҲларни томоша қилишингиз мумкин.

Расмий хаббарларга кўра 17 ноябр куни Владивостокда 177 та ЙТҲ қайд этилган, улардан 8тасида одамлар жаорҳат олган. Қурбон бўлганлар йўқ.



Изоҳ билдириш