23073

Тюменда Ўзбекистондан келтирилган бир қанча мевалар йўқ қилинди

Дунё 8 ноябрь 10:44 1 105

Тюмендаги «Рощино» аэропортининг халқаро ўтказув пункти секторида ЎЗбекистондан келган йўловчиларнинг қўл юклари ва багажи кўздан кечирилаётган маҳалда, карантин остига тушган маҳсулотлар: қовун, хурмо, қуритилган мевалар ва ёнғоқлар аниқланди, деб хабар берди Sputnik.

«Қоидабузарлар маъмурий жавобгарликка тортилди. Олиб қўйилган маҳсулот мева эгаларининг аризасига биноан йўқ қилинди», — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Россия қишлоқ хўжалиги назорати қўмитаси (Россельхознадзор) томонидан 2012 йилнинг 16 апрелида турли ҳашаротлар тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида Россияга Тожикистон, Ўзбекистон ва Озарбайжондан ўсимлик маҳсулотларининг айрим турлари: майиз, ёнғоқ, олма, шафтоли, қовун, туршак, нектарин ва қуритилган меваларни багаж ва қўл юкларида олиб ўтиш вақтинчалик таъқиқлаган.

Изоҳ билдириш