АҚШнинг Техас штати Сазерленд-Спрингз шаҳрида якшанба ибодати учун черковга келган одамлар автоматдан ўққа тутилди, деб хабар қилмоқда Америка ОАВлари.
Фожеа оқибатида 27 киши қурбон бўлди, 24 киши яраланди, улардан 8 киши оғир аҳволда.
Жиноятчи полиция билан бўлган отишмада у йўқ қилинган.
ABС телеканали хабарига кўра, ушбу жиноятни содир этган одам Техаснинг Нью Браунфельс шаҳридан бўлган 26 ёшли Девин Келли (Devin Kelley) исмли собиқ аскар экан. У АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат қилган ва 2014 йилда, содир этган қоидабузарликлари учун трибуналга тортилиб истеъфога чиқарилган экан.