22851

Путин Ўзбекистон билан қурол-яроғ шартномасига доир музокаралар ўтказишни топширди

Дунё 6 ноябрь 9:21 1 135

Владимир Путин Россия ҳукуматига Ўзбекистон билан  еткизиб берилган ҳарбий маҳсулотлардан мақсадга мувофиқ равишда фойдаланишни назорат қилиб турувчи шартнома борасида музокаралар ўтказишни топширди.

“Ўзбекистон Республикаси билан, 2016 йилнинг 29 ноябрида имзоланган шартнома асосида, еткизиб берилган ҳарбий маҳсулотлардан мақсадга мувофиқ равишда фойдаланиш ва уларнингмавжудлигини назорат қилиб туриш ҳақида шартнома имзолаш борасида Ҳукумат таклифи қабул қилинсин”, — дейилган ҳуқуқий ҳужжатлар расмий порталда эълон қилинган буйруқда.

Эслатиб ўтамиз, бундай шартномалар халқаро тажрибада одатий ҳол бўлиб, у бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга еткизиб берилган қурол-яроғ ва ҳарбий маҳсулотлар, учинчи томонлар қўлига тушиб қолмаслигини назорат қилади.

Изоҳ билдириш