22451

Ўзбекистонлик шахс Нью-Йоркда теракт содир этишда гумон қилинмоқда (видео)

Дунё | Ўзбекистон 1 ноябрь 9:44 1 336

Нью-Йоркда теракт содир этишда гумонланаётган эркак, Ўзбекистоннинг собиқ фуқароси Сайфулло Соипов Қўшма Штатларга лотереяда грин-картани ютиб олган ҳолда кўчиб кетган. Бу ҳақида Santa Monica Observer нашри хабар берди.

Турли миллатдаги муҳожирлар учун визалар АҚШ Давлат департаменти томонидан амалга оширилади. Лотерея ғолиби компьютер орқали тасодифий танлов алгоритми бўйича аниқланади.

Маьлум бўлишича, гумонланувчи 2010 йилда Қўшма Штатларга кўчиб ўтган ва сўнгги пайтларда Ню-Жерсида Ўзбекистоннинг собиқ фуқароси Соипов Uber компаниясида ҳайдовчи бўлиб ишлаган. Полиция Соиповнинг юк машинасини кўздан кечириш чоғида кабинада араб тилидаги ёзувни топган. New York Times нашри хабарига кўра, унда унинг ИШИД террорчилик гуруҳига содиқлик билдиргани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрда Нью-Йоркда юк машинаси велосипед йўлакчаси бўйлаб одамларни уриб юборди. 8 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳатланди. Терактни содир этишда ўзбекистонлик шахс гумон қилинмоқда.


Изоҳ билдириш