22289

Алмазбек Атамбоев муддатидан аввал таътилга чиқди

Дунё 30 октябрь 12:05 561

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев қисқа муддатли таътилга чиқди. Бу ҳақида Қирғизистон рахбари матбуот хизмати хабар берди.

«Атамбаев 2017 йилнинг 30 октябридан қисқа муддатли таътилга чиқди. Давлат раҳбари таътил давомида Қирғизистон Республикасининг 2040 йилгача барқарор ривожланиши Миллий стратегияси лойиҳаси якуний режаси устида иш олиб боради», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Атамбоевнинг ваколатлари жорий йилнинг 1 декабрига қадар тугаши керак. Шундан сўнг ушбу лавозимда 15 октябрь куни бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонган Сооронбай Жээнбеков ўзининг президентлик фаолиятини бошлайди.

Изоҳ билдириш