22147

Хиллари Клинтон 70 ёшни қарши олди

Дунё 27 октябрь 15:55 405

Хиллари Клинтон (Дайан Родэм қизлик фамилияси) 1947 йилнинг 26 октябрида Чикагода туғилган. У турмуш ўртоғи ва АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон билан нуфузли Йель университетида юридик билимларни эгаллаётган даврида танишган. Хиллари ҳаётининг аксарият қисмини турмуш ўртоғининг сиёсий карьераси соясида ўтказди, бироқ ўзининг ҳам сиёсатга қизиқиши катта бўлган.

Билл Клинтоннинг президентлик даври ниҳоясига етгач, Хиллари дастлаб Нью-Йорк штати сенатори бўлди, 2008 йилда эса Демократик партия праймеризида бўлғуси президент Барак Обама билан рақобатлашди. Шундан давлат котиби лавозимида фаолият юритди ва қаттиққўл дипломат сифатида ном қозонди.

2016 йилда Ҳиллари Клинтон мамлакат президенти сайловларида демократлар номзоди бўлди. У сайловчилар овози сони бўйича республикачилар вакили Дональд Трампни ортда қолдирди, бироқ танловчилар овози сонига кўра мағлуб бўлди.
Шунингдек, Клинтон сиёсат оламида аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида кўплаб ишларни олиб борди. Бу мавзуда китоблар ёзди, ҳатто тенгҳуқуқлик нутқи учун «Грэмми» мукофотини қўлга киритди.

Изоҳ билдириш