22129

Атамбаев ЕОИИдан қилган умидлари пучга чиққанлигини айтди

Дунё 27 октябрь 14:45 814

Қирғизистон Евросиё иқтисодий иттифоқига улкан умидлар билан қараганди, деди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 12 мамлакат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросимида.

«Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги охирги воқеалар биз ЕОИИдан жуда кўп нарсани умид қилиб юборганимизни кўрсатди. Албатта, бунга қарамасдан энди келажакда ҳам қардош Россия стратегик ҳамкор ва ишончли иттифоқчи бўлиб қолади. Лекин агар бу фақат бир кишининг, ҳаттоки у буюк бўлганида ҳам унинггина хоҳишига боғлиқ бўладиган бўлса, унда иттифоқ ишончли бўлмайди», — деди Атамбаев.

Қирғизистон президенти ҳукуматга муқобил бозорларни – Ўзбекистон ва Хитойни топиш бўйича топшириқ бермоқчи эканлигини айтди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга эса юкларни Россияга темир йўл орқали жўнатишни ва вагонларни пломбалашни маслаҳат берди.

Эслатиб ўтамиз, қирғиз-қозоқ чегарасидаги муаммолар 10 октябр куни бошланганди. Вазият шу даражага етиб бордики, Ереван шаҳрида ўтказилган Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари Ҳукуматлараро кенгаш йиғилишида Қозоғистон бош вазири Бакитжон Сагинтаев қозоқ-қирғиз чегарасидаги вазиятни ҳал қилиш бўйича «йўл харита»сини имзоламади.

Изоҳ билдириш