21887

Трамп наркотиклар туфайли АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилмоқчи

Дунё 26 октябрь 9:34 339

АҚШ президенти Дональд Трамп наркотиклар, хусусан опиатларни истеъмол қилиш ҳолатлари ҳаддан зиёд кўп учраётгани туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш ниятида эканлигини маълум қилди.

«Келгуси ҳафтада мен наркотиклар туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилмоқчиман. Опиум билан аҳвол фавқулодда чатоқ», — деган Америка президенти Fox Business телеканалига берган интервьюсида.

Трампнинг сўзларига кўра, АҚШда наркотиклар тарқалиши муаммосини олдини олиш учун ҳам Мексика билан чегарада девор қуриш талаб этилади. Эслатиб ўтамиз, Трамп илгарироқ ноқонуний миграция муаммосини ҳал этиш учун Мексика билан чегарада девор қуримоқчи бўлган эди. Август ойида АҚШ президенти девор қурилиши учун Мексикадан пул ундиришини, чунки бу ҳолат Мексикадан импорт қилинаётган «наркотиклар оқимини тўхтатишга ёрдам беради» дея таъкидлаган эди.Сўнгги 25 йил мобайнида АҚШда сунъий опиатларни истеъмол қилиш ҳолати уч карра ортиб кетган. Наркоманияни ўрганиш миллий институти маълумотига кўра, 2014 йил ҳолатига кўра, АҚШда сунъий опиатларга ружу қўйганлар сони 2 миллион нафардан ортиқ бўлган. Бу эса героинга ружу қўйганлар сонидан беш баробар кўп дегандир.

 

Изоҳ билдириш