21609

Россия фуқаролигини олиш учун қасамёд келтириш талаб этилади

Дунё 24 октябрь 11:00 449

Россия Президенти Владимир Путиннинг 23 октябрдаги фармонига кўра, Россия фуқаролигини олишда қасамёд келтириш талаб этилади.

Ҳужжатга мувофиқ, фуқароликни олмоқчи бўлган шахс Россия фуқаролиги қасамёдини келтирган кундан бошлаб уни олади.

Қайд қилиб ўтамиз, ушбу қарор 18 ёшга тўлмаган болаларда қўлланилмайди. Улар Россия фуқаролигини қасамёдни ота-оналари келтирганларидан кейин оладилар.

Бундан ташқари, қасамёд фуқаролик тақдим этилишига қарор қилинганидан кейин амалга оширилади. Қасамёд қилиш рад этилган тақдирда, ушбу қарор бекор қилинади.

«Мен, ўз истагим ва онгли тарзда Россия фуқаролигини қабул қила туриб, Россия Федерацияси конституцияси ва қонунчилиги, унинг фуқаролари ҳуқуқлари ва  эркинликларига амал қилишга, РФ фуқароси мажбуриятларини давлат ва жамият манфаати йўлида бажариш, РФнинг эркинлиги ва мустақиллигини ҳимоя қилиш, Россияга содиқ бўлиш, унинг маданияти, тарихи ва анъаналарини ҳурмат қилишга қасамёд қиламан».

Изоҳ билдириш