21592

АҚШ рохинья халқини сиғдирмаган Мьянма ҳукуматига қарши санкция киритиши мумкин

Дунё 24 октябрь 9:23 433

Вашингтон рохинья халқини сиғдирмаган Мьянма ҳукуматига нисбатан санкцияларни киритиши мумкин.

Америка конгрессменлари шундай таклиф билан АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсонга мурожаат қилишган.

АҚШ Конгресси аъзолари ўз мактубида, шунингдек, 2016 йилнинг октябрида бекор қилинган санкцияларни қайтаришни, ҳамда республикада вазият кескин тус олишига сабаб бўлганларга қарши алоҳида чеклов чораларини ишлаб чиқишга чақиришган.
«Биз сизни Мьянмада қамалда қолганларни ёхуд у ерга қайтмоқчи бўлаётганларни ҳимоя қилиш  учун қўлдан келган барча чораларни қабул қилишга чорлаймиз», дейилган мурожаат мактубида.

Эслатиб ўтамиз, Миграция бўйича халқаро ташкилот маълумотларига кўра, Шимолий Ракхайн штатида 27 августда аланга олган зўравонликлардан сўнг, икки ой ичида Мьянмани 589 минг нафар рохинья мусулмонлари тарк этишган. Уларнинг барчаси Бангладешга йўл олиб, 200 минг нафардан ортиқ қочқин рохиньялар яшаб келаётган иккита лагердан жой олишган. Айни вақтда Бангладешда қочқин рохиньялар сони 800 мингдан ортиқни ташкил қилади.

Изоҳ билдириш