21142

Россиядаги меҳнат мигрантлари бепул ҳуқуқий ёрдам олишлари мумкин

Дунё 19 октябрь 9:54 559
Фото: РИА Новости

Россиядаги барча меҳнат мигрантлари ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун бепул ёрдам олишлари мумкин. Tong Jahoni халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти мигрантлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича лойиҳани йўлга қўйди.

Россиядаги ўзбек меҳнат мигрантлари ўз касаба уюшмаларига эга бўлишлари мумкин.
Лойиҳа доирасида Россия ҳудудидаги барча чет эл фуқароларига бепул ҳуқуқий ёрдам берилади, бепул ахборот материаллари тарқатилади. Хизмат рус, инглиз, ўзбек ва тожик тилларида кўрсатилади.

Ташкилот юристи Ботиржон Шерматовнинг Sputnik мухбирига маълум қилишича, бугунги кунда аксарият мигрантлар ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билмасликлари сабабли қийин вазиятларга тушиб қолишмоқда.

Турли маълумотларга қараганда, Россия Федерацияси ҳудудида икки миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси бор.

Изоҳ билдириш