20798

Чеченистон Республикаси президенти Рамзан Қодиров Тошкентга келди.

Дунё 16 октябрь 13:50 543

Чеченистон Республикаси президенти Рамзан Қодиров Тошкентга келди. «Оламспорт» хабарига кўра, «Ахмат» клуби президенти, Чеченистон бокс федерацияси раҳбарининг ташрифи давомида турли тадбирларда иштирок этиши кутилмоқда.

«Kun.uz» манбаси маълумотига кўра, у ташриф давомида Тошкентдаги Artel заводида бўлади, шунингдек, марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф яшаган уйни зиёрат қилади.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Рамзон Қодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ҳам қабул қилинади.

Изоҳ билдириш