20755

Қирғизистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтди

Дунё 16 октябрь 10:14 682

Якшанба куни Қирғизистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Маълумотларга кўра, натижалар электрон ҳисоблаш қурилмалари билан жиҳозланган сайлов участкаларидан автоматик равишда олинган маълумотларга асосланган. Якуний натижалар барча бюллетенлар ҳисоблаб чиқилганидан кейин эълон қилинади.

Дастлабки ҳисоб-китоблар қуйидаги натижани кўрсатган: Сооронбай Жээнбеков — 52,77 %, Омурбек Бабанов — 35,62 %, Адахан Мадумаров — 6,54 ва Темир Сариев — 2,82% овоз тўплашга муваффақ бўлишган, дея хабар беради РИА Новости.

Қолган барча номзодлар 1%дан кам овоз тўплашган. Сайловчиларнинг 0,62 %и — ҳаммага номзодларга қарши овоз берган.

Марказий сайлов қўмитаси расмий хабарларига кўра, 3 025 768 нафар фуқаро Қирғизистон президент сайловида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган. Сайлов куни соат 17:00 ҳолатида ушбу фуқаролардан 40%, яъни 1 213 803 нафари сайловда иштирок этган.

Изоҳ билдириш