20673

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Қозон вертолёт заводи фаолияти билан танишди

Дунё 13 октябрь 17:01 436

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов бошчилигидаги делегация «Россия вертолётлари» холдинг компаниясининг («Ростех» давлат корпорацияси таркибига киради) Қозон вертолёт заводига ишчи ташрифини амалга оширди. Бу ҳақда Татаристон ишбилармонлик маркази матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, Ибрагимов заводнинг ишлаб чиқариш қуввати ва ишлаб чиқарилаётган вертолёт техникаси билан танишди.

Ғуломжон Ибрагимов механик ишлов бериш, агрегат ишлаб чиқариш ва якуний йиғиш цехларини кўздан кечирди. Делегация раҳбарига Ми-8/17 Ми-38 ва «Ансат» вертолётлари намойиш этилди.

Ўзбекистон фуқаро авиацияси соҳасида ҳозирда 9 та турли модификациядаги Ми-8МТВ-1 вертолётларидан фойдаланилмоқда.

Заводга ташриф Ўзбекистон ҳукуматининг Қозон ва Тошкент ўртасида келгусидаги ҳамкорлик режаларини тузиш учун Татаристон Республикасига ишчи ташрифи доирасида амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов бошчилигидаги делегация 10 октябрдан буён ишчи ташриф билан Татаристонда бўлиб турибди.

Изоҳ билдириш