20659

Кун чиқар мамлакат – Япония ҳақида қизиқарли маълумотлар

Дунё 13 октябрь 15:32 2 456

1 Японияда гўшт ва балиқ арзон туради, аммо мевалар жуда қиммат. Бир дона олма икки доллар туради, банан шодаси эса беш доллар. Энг қиммат мева – қовун, бир дона ширин қовуннинг нархи Токиода икки юз долларгача боради.

2 Японияда қор одам уч думалоқдан эмас, икки думалоқдан ясалади. Бу ерда ҳам Японияликлар ажралиб турадилар.

3 Японияда ҳозирги кунда ҳам 30% тўйлар ҳудди биздаги каби ота-оналар томонидан уюштириладиган совчилик ва келин кўришдан кейин бўлиб ўтади.

4 Японлар доимо овқат ҳақида гапирадилар. Овқатланаётган вақтда ҳам таомнинг мазаси ҳақида тинмай айтадилар. Овқатлана туриб, таомнинг нақадар мазали эканлиги ҳақиқа айтмаслик, ҳурматсизлик ҳисобланади.

5 Япон тилида йил ва ойларининг номи йўқ. Бунинг ўрнига улар ойларни рақамлар билан белгилайдилар, масалан, декабр ойи – ўн иккинчи ой деб аталади.

6 Японлар делфинларнинг гўштини яхши кўриб истеъмол қилишади. Делфин гўштидан шўрва, шашлик тайёрлайдилар, баъзан эса делфинларни хомлигича ҳам тановул қиладилар.

7 Японияда ўқув йили биринчи апрелда бошланади ҳамда ушта триместрга бўлинади. Ўқувчилар апрелдан июлгача, сўнгра сентябрдан декабргача ва ниҳоят январ ойидан мартгача таҳсил оладилар.

8 Японияда нафақа жуда кам. Давлат қарамоғидаги ёлғиз қарияларга бериладиган энг максимал ижтимоий тўлов 30 000 енни ташкил этади, бу 300 доллар атрофида.

9 Японияда транспорт тўлови жуда қиммат. Энг арзон метро чиптаси 140 ен туради, яъни 1,5 доллар атрофида.

10 Японияликлар катта машиналарни ҳайдайдилар.

11 Япония ўртача умр кўриш давомийлиги дунё бўйича энг юқори ўринда.

12 Японияда совғани уни берган одамнинг олдида очиш ҳурматсизлик ҳисобланади. Совғани кейинроқ ҳоли қолганда очиш керак.

Изоҳ билдириш