20415

Видео: Путинга туркман бўрибосар итини совға қилишди

Дунё 12 октябрь 9:42 767

Сочида бўлиб ўтаётган МДҲ саммитида Туркманистон президенти Гурбангулы Бердымухамедов Владимир Путинга алабай ити боласини совға қилди, Кремль матбуот хизмати хабарига асосан.

Владимир Путин Туркманистон президентига Россияга таклифига биноан МДҲ саммитида иштирок этиш учун етиб келишлари муносабати билан миннатдорлик билдирди. Шу билан бирга Россия президенти Туркманистонда рус тилига кўрсатилаётган эътибор ва ўзаро иқтисодий ва ижтимоий ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди.

Бердымухамедов, ўз навбатида Владимир Путинга миннатдорлик билдириб, яқинда бўлиб ўтган исм тўйи билан табриклади ва Россия президентига мустаҳкам соғлиқ, муваффақият тилади.

“Сиз нафақат ўз мамлакатингизда, балким бутун дунёда экология масалаларига жуда катта эътибор бераяпсиз. Бизнинг бир дўстимиз бор – Сиз уни биласиз, бу алабай ити. Бугун мен ўзим билан кичик алабай олиб келдим. Унинг исми Вепалы, таржимада – Содиқ, дегани Умид қиламанки у сизга ёқади. Бизни бу итларимиз жуда бақувват бўлади.”, — деди Туркманистон президенти.

Путин “Бундан хабарим бор”, — деб кулди ва ит боласини қўлига кўтариб олиб ОАВ ходимларига намойиш қилди.

“Лекин асосийси, бу ит жуда содиқ”, — деди Бердымухамедов.


Изоҳ билдириш