20356

Сурияда Россиянинг Су-24 экипажи қурбон бўлди

Дунё 10 октябрь 15:32 473

Россия ҳаво кучларига тегишли Су-24 бомбардимончи самолёти 10 октябрь куни Суриянинг Хмеймим аэродромида ҳалокатга учради, экипаж қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда айтилишига кўра, самолёт Хмеймим аэродромидан ҳавога кўтарилиш учун тезликни ошириб бораётган вақти. Учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган. Экипаж самолётни тарк этишга улгурмаган ва ҳалок бўлган.

Дастлабки хабарларга кўра, фожиага самолётнинг техник носозлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Ҳарбий муассаса хабарига кўра, ушбу ҳалокат туфайли ердаги объектлар зарар кўрмаган.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта Россия ҳарбий самолёти билан боғлиқ нохуш ҳодиса 2015 йилнинг ноябрь ойида содир бўлган эди. Ўшанда Туркиянинг F-16 қирувчи самолёти Россияга қарашли бўлган Су-24 бомбардимончи самолётини орқа томондан ракета билан зарба берган эди. Парашютда ерга тушаётган учувчи Олег Пешковни эса, ердан туриб отиб ташлашган эди.

Изоҳ билдириш