2010

Электропоездларнинг ҳаракатланиш вақти ўзгарди

Технология 30 март 16:30 265

Ўзбекистонга учинчи «Афросиёб» электропоездининг олиб келинганлиги муносабати билан жорий йилнинг 10 апрелидан бошлаб, Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида ҳам юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларнинг мунтазам қатнови йўлга қўйилади.

Шу сабабли «Афросиёб» электропоездларининг ҳаракатланиш вақтига ўзгартиришлар киритилди:

Тошкент—Қарши—Тошкент йўналишида 760/759 сонли «Афросиёб» электропоезди куннинг биринчи қисмида эрталаб соат 7:00 да Тошкент марказий вокзалидан манзил томон ҳаракатланса, куннинг иккинчи қисмида соат 16:48да Қарши вокзалидан ортга қайтади.

Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишидаги 762/761 сонли электропоезд эса соат 7:30 да пойтахтдан Бухоро томон ҳаракатни бошлаб, шу куни 15:51да ортга қайтади.

Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида йўлга қўйилган 764/763 сонли юқори тезликдаги «Афросиёб» эса эрталаб соат 8:00да вокзалдан жўнаб, куннинг иккинчи қисми 17:00 да Тошкентга қайтади.

Шунингдек, 10 апрелдан бошлаб, Тошкент—Бухоро йўналишидаги «Sharq», Тошкент—Қарши йўналишидаги “Registon” ҳамда 380/379 сонли Тошкент—Термиз йўналишидаги йўловчи поездлар ҳаракатланиш вақтига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Бу борада белгиланган ўзгаришларни www.railpass.uz веб-сайтидан билиб олишингиз мумкин.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишидаги “Афросиёб” электропоездига 10 апрель санасидан кейинги қатнов кунларида чипта харид қилган йўловчиларга шу кундан бошлаб поезд Бухорога 8:00 да эмас балки 7:30 да ҳаракатланишини маълум қилади. Харид қилинган чипталарни чиптахонадан алмаштирмасдан туриб янги кўрсатилган вақтда фойдаланиш мумкин.

Изоҳ билдириш