19429

Ўзбекистонда GREEN CARD лотeрeяси бошланиш санаси маълум бўлди

Дунё 2 октябрь 16:13 1 268

АҚШ Давлат Департаменти 2019 йил «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар — ДВ» (Green Card) дастурига рўйхатга олиш даври 2017 йил 3 октябр соат 12:00дан 2017 йил 7 ноябргача жамоат учун (белгиланган мамлакатлар учун) очиқ бўлишини эълон қилди.

Мурожаатчилар ДВ Дастурида 2017 йилнинг 3 октябридан 7 ноябрига қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин. ДВ-2019 лотереяларида АҚШ дунё бўйича 50.000 минг мигрантларни қабул қилишни режалаштирган. Ўзбекистон бўйича аризаларни http://www.dvlottery.state.gov. сайти орқали тўлдиришингиз мумкин.

Шуни ёдингизда сақланг, ДВ Лотереясига ариза бериш учун ҳеч қандай ҳақ олинмайди.

Дунё бўйича талабнинг ўта юқорилиги боис ўз аризаларингизни ой бошида тўлдиришни маслаҳат берамиз. Сабаби аризачилар кўплиги боис интернет саҳифаси ишининг секинлашувига олиб келиши мумкин.

Анкеталар жавоблари 2018 йил 2 майдан бошлаб эълон қилинади.

Изоҳ билдириш