18662

Москва тарихий учрашувга тайёргарлик кўрмоқда

Дунё 25 сентябрь 12:12 894

«РИА Новости»нашрининг хабар беришича, Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд 4-7 октябрь кунлари Россия пойтахти Москвада бўлади.

Саудия қироли Москвада Россия Президенти Владимир Путин билан учрашади. Бу учрашувда икки мамлакат қатор ҳужжатларни имзолаши кутилмоқда.

Ташриф давомида икки томон Яқин Шарқдаги хозирги вазият, ИШИД, Сурия масаласи ва араб-исроил каби муаммоларга биргаликда ечим топишда ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувлар имзолашади.

Ушбу маълумотларни Россия Президенти матбуот хизмати ҳам айни вақтда ташрифга тайёргарлик кўрилаётганини тасдиқлаган. Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Одил ал-Жубайр бу ташрифни тарихий деб атаган ва ушбу учрашувнинг аниқ санаси ҳақида маъълумот бермаган.

Изоҳ билдириш