17943

Назарбоев: Остонадаги EXPO-2017 кўргазмасига сарфланган харажат қопланди

Дунё 14 сентябрь 22:14 554

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ташкил этилган EXPO-2017 кўргазмаси 10 сентябрь куни ўз ишини якунлади, унда 115 мамлакат ва 22 халқаро ташкилотлар иштирок этди. Умумий ҳисобда кўргазмага 3 977 545 нафар киши ташриф буюрди.

Қозоғистон рахбарининг маълум қилишича, ЕХРО-2017 кўргазмасига кетган сарф-харажатлар давлат бюджетига қайтиб тушган. Бу ҳақида мамлакат президенти Нурсултон Назарбоевнинг журналистлар билан ўтган матбуот анжуманда айтган сўзларига таяниб, Tengrinews.kz шундай ёзади.

“Ҳеч нима исроф бўлмади. Кўргазмага сарфланган пуллар Остонадаги барча меҳмонхоналар, ресторанлар, концерт залларини тўлдирган ташриф буюрувчилар ва сайёҳлар ҳисобидан қайтиб келди. Остона бюджети ўсди, тадбиркорлар пул ишлаб олишди. Қурилиш ишларида 1 400 компаниялар иштирок этди. Ўйлайманки, кўргазма ҳар томонлама яхши тадбир бўлди”, – деди Назарбоев.

Хабарда сарф-харажатлар миқдори кўрсатилмаган.

Изоҳ билдириш