17793

Токио яқинида зилзила юз берди

Дунё 14 сентябрь 8:58 338

Япония пойтахти Токио шаҳридан унча узоқ бўлмаган ерда 4,6 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда   KUN Reuters нашрига асосланиб хабар қилмоқда.

Ер силкиниши маркази Токио билан қўшни бўлган Сайтама префектурасида қайд қилинган. Унинг ўчоғи 50 километрлик ер тубида жойлашгани айтилмоқда.

Зилзила маҳаллий вақт билан соат 09.27 (Тошкент вақти билан 05.27)да юз берган. Ҳозирги пайтда вайронагарчиликлар ва цунами хавфи ҳақида хабарлар йўқ.

Изоҳ билдириш