17183

АҚШ муҳожирларни депорт қиладими?

Дунё 7 сентябрь 11:07 407

Америка Қўшма Штатларида вояга етгунга қадар океан ортига келиб жойлашган ноқонуний муҳожирларни депортациядан ҳимоялашга қаратилган Дастурни бекор қилиш жараёни расман бошланди. Ушбу ҳужжат Оқ уйнинг аввалги маъмурияти томонидан қабул қилинганди.

Республикачилар партияси бу ҳолатни гуманитар инқироз деб атамоқда. Бундан аввал мамлакатнинг йирик шаҳарларида дастурнинг кучда қолишини ёқлаб, намойишлар ўтказилди. Ҳужжатни бекор қилиш жараёни узоқ давом этиши айтиляпти. Бунинг учун Конгрессга ярим йилга яқин вақт керак бўлади.

Чунки вазият атрофлича ўрганиб чиқилади. Дастур доирасида мамлакатда яшаш ҳуқуқига эга бўлган муҳожирлар 800 минг нафарга яқин. Улар асосан келиб чиқиши мексикаликлардир.

Изоҳ билдириш