17033

Владимир Путин Мьянмадаги тўқнашувларга изоҳ берди

Дунё 5 сентябрь 16:11 1 284

Мьянмадаги тўқнашувларга изоҳ берар экан, Владимир Путин Россия ва Миср ҳар қандай зўравонликларга қарши эканлиги ва Мьянма ҳукумати вазиятни назоратга олишга чақирилганлигини баён этди, деб хабар берди РИА Новости.

«Матбуот хизмати Мьянмадаги воқеаларни баҳолаш бўйича Миср билан ҳамкорликдаги баёнотимизни чоп этиши керак эди. Биз ҳар қандай зўравонликларга қаршимиз ва ушбу давлат ҳукуматини вазиятни назоратга олишга чақирамиз», — деди Путин Хитойдаги БРИКС саммити матбуот анжуманида.

Бундан ташқари, Қирғизистон ТИВ Мьянмадаги қуролли низолар фақатгина тинч йўл билан ҳал қилиш зарурлиги билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта давомида Мьянма ҳукумат кучлари ва рохиня мусулмон жангарилари билан бўлган бўлган тўқнашувларда 400 дан ортиқ киши ҳалок бўлган эди.

Изоҳ билдириш