16977

Илон Маск учинчи жаҳон уруши бошланиш сабабини айтди

Дунё 5 сентябрь 10:13 949

SpaceX ва Tesla компанияси асосчиси Илон Маск Россия президенти Владимир Путин «Сунъий ақл ривожлантириш соҳасида етакчи бўлган давлат дунёга ҳукмдорлик қилади» деган сўзларига изоҳ берди, деб хабар қилди РИА Новости.

«Бошланмоқда….», — деб ёзган у твитерда Россия президенти баёнотига.

«Мен уйлайманки, сунъий ақл соҳасидаги етакчиликка бўлган интилиш охир оқибат Учинчи жаҳони урушига олиб келади», — деб ёзган Маск.

Ушбу беллашувга Россия ва Хитой ва компьютер соҳаси юқори ривожланган давлатлар жалб қилинади.

Ярославл шаҳрида «Келажакка интилган Россия» мавзусида бўлиб ўтган очиқ дарсда Россия президенти Путин сунъий заковат дунёга янги имкониятлар очиши ва йирик хавф-ҳатарларни юзага келтириши ҳақида сўз юритган эди.

Илон Макс шу йил июл ойида АҚШ Миллий губернатор ассоциациясида берган маърузасида, сунъий ақл яратиш инсоният учун жиддий хавфларни юзага келтириши сабабли уни чеклаш зарурлиги таъкидланган.

Шунингдек, жорий йил август ойида Маск БМТга сунъий ақл асосида бошқариладиган ва инсон таъсирисиз ўқ отиши мумкин бўлган қуролни ишлаб чиқишни тақиқлаш зарурлиги ҳақида мурожаат ёзган эди.

 

Изоҳ билдириш