16874

Ўзбекистон КХДРнинг навбатдаги ядровий синовларига ўз фикрини билдирди

Дунё 4 сентябрь 15:20 509
AppleMark

ХДРдаги навбатдаги ядровий синовлар Ўзбекистонда хавотир билан қабул қилинди, дейилади ТИВ расмий сайтида эълон қилинган хабарда.

ТИВ баёнотида таъкидланишича, КХДРнинг 3 сентябр куни ўтказилган ядровий синови Ўзбекистонни ташвишга солиб, БМТнинг Хавфсизлик Кенгашининг резолицияларни қўпол равишда бузилишидир ва жаҳон ҳамжамиятининг Корея ярим оролида тинчлик ва ўзаро ишонч муносабатларини ўрнатиш йўлидаги ҳаракатларига мутлақо зид.

Шунингдек, Ўзбекистон расмий Пхеньянни дунёда ва минтақада тинчликка раҳна солиши мумкин бўлган провакацион ҳаракатлардан ўзини тийиш бўйича дунё ҳамжамиятининг фикрига қўлоқ солишга қатъий чақирган.

Бундан ташқари, Марказий Осиёни ядро қуролидан ҳоли ҳудудга айлантириш ташаббускори сифатида Ўзбекистон Ядровий қуролни тарқатмаслик тўғрисидаги битим талабларига қатъий риоя этиш лозим деб ҳисоблайди. Ядровий қуролни қўллаш хавфларни камайтириш масалаларига катта эътибор берилиши ҳақида баён этилган.

Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг Корея ярим оролида вазиятни тартибга солиш бўйича кўрилаётган чораларни қўллаб-қувватлаши ва бу фақатгина сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилинишига умид билдирилган.

Изоҳ билдириш