16856

Мигрантлар «номақбул хатти-ҳаракатлар учун» Россиядан чиқариб юборилади

Дунё 4 сентябрь 13:57 414

«Известия» нашри тарқатган хабарларга кўра, Россия Федерал Кенгаши томонидан хорижий фуқароларни «номақбул хатти-ҳаракатлар учун» Россиядан чиқариб юбориш чорасини қўллаш тартиби тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

«Ушбу қонун Россия жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин. Фақат улар учун «номақбул ҳатти-ҳаракатилар» маъмурий ёки жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради, хорижий фуқароларга нисбатан эса — Россиядан чиқариб юбориш чораси қўлланилади. Ҳозирги кунда қонун лойиҳаси бўйича муҳокама жараёнлари бўлиб ўтмоқда», — деди Россия Федерал Кенгаш халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси ўрибосари Андрей Климов.

«Номақбул хатти-ҳаракатлар» деганда Россиянинг миллий хавфсизлигига қарши фаолият юритиш назарда тутилади. Миллатлараро, динлараро, сиёсий гуруҳлараро низо чиқаришга қаратилган ҳатти-ҳаракатлар ҳам шулар жумласидандир. Шунингдек, сайлов жараёнларига аралашиш, таълим масканлари ва ёшлар билан «ташқаридан туриб ишлаш» ҳам миллий хавфсизликка таҳдид солиш деб баҳоланади.

Қонун лойиҳаси Россия Давлат Думасига 2018 йил бошларида кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

Изоҳ билдириш