16402

Тожикистонда ЙТҲ оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Дунё 28 август 21:31 420

Тожикистон жануби-шарқида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ўн киши, шу жумладан тўрт болакай вафот этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси навбатчи қисмидан олинган хабар асосида.

«Туман марказини Тоғли-Бадахшон автоном вилояти маркази билан боғловчи Рошткала-Хорог трассасида душанба куни эрталаб Starex русумли микроавтобуснинг ўн нафар йўловчиси ҳалок бўлди», — дейилади хабар матнида.

Навбатчи қисм берган маълумотларга кўра, микроавтобусда 13 киши, шу жумладан, тўрт нафар бола бўлган.

«Олдиндан олинган маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва микроавтобус Шоҳдара дарёсига тушиб кетган», — деб хабар беришган навбатчилик қисмида.

Хабар берилишича, микроавтобуснинг уч нафар йўловчиси вилоят Қўмитаси штаби ходимлари томонидан қутқариб қолинган

Изоҳ билдириш